Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

МАЙИН ТУКЛИ ҚАНДИМ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Қизилқумда кичик майдонларда тарқалган камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 50–100 см баландликдаги бироз тирсаксимон шохланган бута. Гули оч пушти. Гулқўрғони мевалаётганда пастга қараб эгилади. Меваси юмалоқ-тухумсимон, узунлиги 25–30 мм, эни 20–25 мм, қизғиш. Қанотчалари ингичка, эни 2–3 мм. Ёнғоқчаси тўғри, узунлиги 10–13 мм. Апрель–май ойларида гуллаб, май– июнда мевалайди.

Тарқалиши

Бухоро вилояти: Қизилқумда (Денгизкўл атрофлари) тарқалган. Туркманистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Мустаҳкамланган қум уюмларида ўсади.

Сони

Аниқланмаган. Баъзан кичик-кичик тўплар ҳосил қилади.

Кўпайиши

Маълумотлар йўқ.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Бу тур тарқалган ерларда муттасил чорва моллари боқилади. Шунингдек, ундан ўтин сифатида фойдаланилади.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.