Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҚОЯ ҒОРЎТИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Ғарбий Тянь-Шанга хос камёб тур.

Қисқача тавсифи

Қирққулоқ (папоротник). Барглари йирик, узунлиги 40 см га етади, эни 6 см, узун бандли. Япроғи наштар-тасмасимон, четлари тўлқинсимон, асоси юраксимон. Соруслари қалами, узунлиги 2,5 см, асосий томирнинг икки томонида сал қийшиқ жойлашган, пардали. Июль–августда споралайди.

Тарқалиши

Тошкент вилояти: Угом тизмаси (Сижжаксой)да тарқалган. Ўзбекистондан ташқари Туркманистон (Копетдоғ) ва Ўрта Ер денгизи атрофларида учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта қисмидаги қояларнинг сояларида ўсади.

Сони

Якка-якка ва кичик гуруҳлар ҳосил қилиб ўсади.

Кўпайиши

Споралари билан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Маълумотлар йўқ.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза қилинади.