Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

УЧТИШЛИ СУТЛАМА

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудига хос жуда камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 6–15 см, туксиз, кўк-яшил рангли, бир йиллик ўт. Пояси қисқа, деярли асосидан шохланган. Поядаги барглари бандсиз, текис қиррали, пастки 2 жуфт барглари қарама-қарши, қолганлари навбат билан жойлашган, узунлиги 4,5–5 мм, эни 1–1,5 мм. Гулолди барглари қарама-қарши жойлашган, қалами, узунлиги 10–15 мм, эни 1,5–4 мм, учта томирли. Тўпгули айри бўлиб шохланган, тарвақайлаган. Кўсакчасининг узунлиги 3–3,5 мм, эни 2–2,5 мм. Уруғи чўзиқ, олти қиррали, узунлиги 1,5–2 мм, оқиш ёки кулранг. Апрель ойида гуллаб, меваси май–июнда етилади.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: СурхонШеробод водийси (Шеробод атрофлари)да тарқалган.

Ўсиш шароити

Гипсли ва шўр тупроқли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.