Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

АЙРИШОХ СУТЛАМА

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Жануби-ғарбий Помир-Олойдаги камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 5–10 см орасидаги бир йиллик ўт. Пояси қисқа, қалин баргли, шохланган, ҳурпайган қисқа тукли. Барглари этли, тескари тухумсимон, асосига қараб ингичкалашиб боради ва барг бандига айланади. Тўпгули қалқонсимон, кўп марта айри бўлиб шохланган. Кўсаги тухумсимон, уч бўлакли, етилмагани қисқа тукли, пишгани деярли туксиз. Май–июнь ойларида гуллаб, мевалайди.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Кўҳитанг тизмасида – Боғлидара довонида, Оқтош қишлоғи атрофида, Ҳисор тизмасида – Бойсун яқинидаги Каттақамиш қишлоғи атрофларида учрайди. Туркманистонда ҳам учрайди (Келиф атрофида).

Ўсиш шароити

Гипсли, ола жинсларда ўсади.

Сони

Якка-якка ҳолда ўсади.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Сурхон қўриқхонасида муҳофаза қилинади.