Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ВВЕДЕНСКИЙ АНДРАХНАСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларига хос камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 40 см га етадиган ярим бута. Ёш поялари ғадир-будур. Ёғочланган кулранг ва қўнғир шохлари кўплаб сақланиб қолади. Барги қалин этли, кенг эллипссимон, юмалоқ, баъзан тескари-тухумсимон, тўмтоқ ёки учли. Гуллари айрим жинсли, барг қўлтиқларида 1–2 тадан жойлашган. Чангчи гули ингичка, уруғчи гули йўғон гул бандда жойлашган. Кўсакчаси деярли юмалоқ, 3 бўлакли. Мева бандининг узунлиги 8–10 мм. Июль ойида гуллаб, меваси пишади.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Сурхон-Шеробод водийсида (Шакарли Остона) тарқалган.

Ўсиш шароити

Очиқ ола жинсларда ўсади.

Сони

Якка-якка ҳолда ўсади. Бир жойдан 2 марта йиғилган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.