Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЙИРИК ШЕРОЛЧИН

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Ғарбий Помир-Олойдаги камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Попук илдизли ўсимлик. Пояси якка-якка, тик, наматсимон тукли, баландлиги 50–80 см. Барглари навбат билан ўрнашган, чўзиқ, патсимон қирқилган. Тўпгули 20–40 см узунликда. Косачаси наматсимон тукли, узунлиги 30–33 мм, найчаси билан бўртиб туради. Қалпоқчаси ўроқсимон эгилган, узун тумшуқчали. Лабчаси тишли, 3 бўлакли. Иккита чангчисининг ипи қалин тукли, бошқа иккитасиники туксиз.

Тарқалиши

Қашқадарё вилояти: Ҳисор тизмаси (Ғилон қишлоғи атрофида тарқалган).

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта қисмидаги дарёларнинг қирғоқларида жойлашган ўрмонларда ўсади.

Сони

25 йил мобайнида бу турни топиш устида олиб борилган ишлар натижасиз тугади. У бутунлай йўқолиб кетган бўлса керак.

Кўпайиши

Уруғидан кўпайган бўлса керак.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.