Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЁНҒОҚСИМОН АСТРАГАЛ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Ғарбий ТяньШанда кам тарқалган эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 10–12 см узунликдаги, поясиз, кўп йиллик ўт. Барги 5–14 см узунликда. Баргчалари 11–15 жуфт, наштарсимон ёки эллипс-наштарсимон, учи ўткир, қалин туклар билан қопланган. Гулпоясининг узунлиги 5–8 см. Гули йирик, узунлиги 25–30 мм. Дуккаги бандсиз, 4 см узунликда, чўзиқ тухумсимон, қалин, майин, ярим ётиқ тукли. Апрель–май ойларида гуллаб, май–июнда етилади.

Тарқалиши

Тошкент вилояти: Қурама ва Чотқол тизмаларида тарқалган. Тожикистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Денгиз сатҳидан 1600 м гача баландликдаги шағал-тошли очиқ (яланг) тоғ ёнбағирларида ўсади.

Сони

Кўпмнча якка-якка ҳолда, баъзан эса кичик майдонларда тўп-тўп бўлиб учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг муттасил боқилиши туфайли ўсимлик майдонлари қисқариб кетган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус чора-тадбирлар ишлаб чиқилмаган.