Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҚЎНҒИРОҚГУЛЛИ СОХТАСЕМИЗАК

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Туркистон ва Қурама тоғ тизмаларининг камёб эндемик ўсимлиги.

Қисқача тавсифи

Бўйи 10–15 см, тик илдизли, поялари сербарг кўп йиллик ўсимлик. Барглари қалами, узунлиги 1–1,5 см, эни 1–1,5 мм. Гултўдаси соябонли тўпгул. Гулёнбарглари чўзиқ – тухумсимон. Гуллари қисқа бандли, узунлиги 8–9 мм. Гултожи қўнғироқсимон, пуштиранг. Апрель–май ойларида гуллаб, май ойида уруғ ҳосил қилади.

Тарқалиши

Жиззах вилояти: Туркистон тизмаси, Жиззах шаҳри атрофлари (Молгузар тизмасининг «Темур дарвоза» дараси) ва Қурама тизмалари (Қашқасой)да тарқалган. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон (Қурама тизмаси ва Мўғилтоғ).

Ўсиш шароити

Тошли ёнбағирлар, тоғнинг пастки қисмидаги қоялар.

Сони

Аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган. Чорва молларининг мунтазам боқилиши, йўл қурилиши оқибатида камайиб кетган бўлиши мумкин.

Маданийлаштириш

Маданийлаштирилмаган.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.