Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

МИНКВИЦ ТЕЗИУМИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Ғарбий Тянь-Шанга хос йўқолиб кетиш арафасида турган ғоят камёб реликт ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 50 см га етадиган кўп йиллик ўт. Илдизи кўп бошчали, ундан тик поялар ўсиб чиқади. Барглари кенг наштарсимон, чармсимон. Гуллари якка-якка, сариқ, деярли бандсиз. Гулқўрғони узун найсимон, учи 5 бўлакли. Уруғи (ёнчаси) эллипс шаклида, томирлари шохланиб катакчалар ҳосил қилади. Май–июнь ойларида гуллаб, мева беради.

Тарқалиши

Ғарбий Тянь-Шанда тўртта ўсиш жойи маълум – Бошқизилсой (Ўзбекистон), Боролдойтоғ, Талас Олатоғи (Қозоғистон) ва Бешорол атрофлари (Қирғизистон).

Ўсиш шароити

Денгиз сатҳидан 1400 м баландликда майда жинс тупроқларда ўсади.

Сони

Ҳар хил ёшдаги 50 дан ортиқ тупи маълум.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Табиатда камёб, реликт тур. Ўсимлик ўсиб турган жойларда қурилиш ишларининг олиб борилиши ва ерларнинг хўжалик мақсадида ўзлаштирилиши бу турнинг қирилиб кетишига сабаб бўлган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Чотқол биосфера қўриқхонасида муҳофаза қилинади.