Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЁВВОЙИ САЛЛАГУЛ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Ўзбекистондаги сони қисқариб бораётган камёб, манзарали тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 25–75 см оралиғидаги кўп йиллик ўт. Илдизи урчуқсимон йўғонлашган. Барглари бандли, икки карра уч бўлакли, бўлаклари қалами-наштарсимон. Гуллари йирик, диаметри 6–10 см. Меваси тарвақайлаган, қалин тукли. Уруғи ялтироқ, қора рангли. Июнь–июль ойларида гуллаб, меваси июль–августда етилади.

Тарқалиши

Тошкент, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари: Чотқол, Қурама, Зарафшон ва Ҳисор тизмаларида тарқалган. Қирғизистон, Қозоғистон, Ғарбий Сибирда ва Шинжон музофоти шимолидаги Жунғория ҳудудида ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Денгиз сатҳидан 1500–2000 м баландликдаги чириндили, майда жинсли тупроқларда ва дарахтларнинг тагида ўсади.

Сони

Табиатда 200– 250 популяцияси борлиги аниқланган бўлиб, улардан айримлари йўқолиб кетган. Улар фақат қўриқланадиган ва чиқиб бўлмайдиган жойларда сақланиб қолган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Гулларининг узиб олиниши ва тупларининг илдизи билан қазиб олиниб, ҳовлиларга экилиши ҳамда чорва молларининг кўплаб боқилиши оқибатида камайиб бормоқда.

Маданийлаштириш

Кўпгина ботаника боғларида муваффақиятли равишда экиб келинмоқда.

Муҳофаза чоралари

Чотқол, Китоб ва Зомин қўриқхоналарида ва Угом-Чотқол миллий табиат боғида қўриқланади.