Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ТУРКИСТОН ЭУЛОФИЯСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Марказий Осиёнинг жанубий қисмидаги ареали ажралган камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 35–50 см орасидаги туксиз, сариқ-бинафша рангли, кўп йиллик ўт. Илдизпояси бўғимли. Пояси 1–2 та. Барглари унча ривожланмаган, ўткир учли, пардасимон, юқори қисми учбурчак шаклидаги новни эслатади, узунлиги 2–3 см. Кечроқ тараққий этадиган поялардаги барглари энсиз, узунчоқ, қаттиқ. Гуллари оч сариқ, пастга қараб эгилган. Кўсаги эллипссимон, узунлиги 2–2,5 см, эни 10–12 мм. Апрель ойида гуллаб, меваси май–июнда етилади.

Тарқалиши

Бухоро, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё вилоятлари: Зарафшон дарёси водийсида, Муян, Кармана, Конимех қишлоқлари атрофида, Сурхондарё ҳавзасида, Жарқўрғон ва Сурхон қишлоқлари ўрталарида, Денов шаҳри атрофида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тўқайларда, чийзорларда ҳамда ботқоқлашган ерларда ўсади.

Сони

Кам тарқалган, унча катта бўлмаган тўплар ҳосил қилади.

Кўпайиши

Маълумотлар йўқ.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.