Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

КЕССЕЛРИНГ САВРИНЖОНИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Марказий Осиёда камайиб бораётган эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Кўп йиллик тугунак пиёзли ўт. Туганак пиёзи чўзиқ тухумсимон, диаметри 1–3,5 см, қобиғи дағал, қора қўнғир рангли. Барглари 3–6 та, чизиқли. Гуллари 1–4 та, оқ рангли. Тожбаргчаларининг ташқи томони тўқ бинафшаранг чизиқли, наштарсимон, тўмтоқ. Чангчилари қайтақисидан 2 марта қисқа, чангдони ингичка. Февраль ойида гуллаб, меваси май–июнда етилади.

Тарқалиши

Тошкент, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё, Жиззах, Сурхондарё вилоятлари: Ғарбий Тянь-Шань (Қурама, Чотқол тизмалари)да, Помир-Олой (Туркистон, Зарафшон, Ҳисор, Нурота, Кўҳитанг тизмалари ва Чўлбайир тоғлари)да тарқалган. Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғ этакларидан то тоғнинг юқори қисмигача бўлган жойларда майда жинс тупроқли ва шағалли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Табиатда якка-якка ҳолда ва тўп-тўп бўлиб учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Гулларининг кўп миқдорда йиғиб олиниши ва чорва молларининг кўплаб боқилиши оқибатида камайиб бормоқда.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида 1967 йилдан буён экиб келинади.

Муҳофаза чоралари

Чотқол, Зомин, Сурхон, Нурота, Китоб, Ҳисор қўриқхоналарида, Зомин ва УгомЧотқол миллий боғларида муҳофаза қилинади.