Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

АЛШАХБОЗ ПЛОКАМАСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Жанубий Помир-Олойдаги камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 20–45 см ли ярим бута. Илдизи қўнғир рангли. Пояси силлиқ, тўқ яшил. Барглари силлиқ, узунлиги 2–4 см, эни 1–1,5 мм, новдада қарама-қарши жойлашган, ёнбаргчасиз. Тўпгули монохазиалли, гули гулбандсиз. Гулёнбарги яшил, силлиқ, узунлиги 5–6 мм, эни 0,5 мм. Косачаси қорамтир, узунлиги 2,5–3 мм, 5 та бирбирига тенг бўлмаган тишчали. Гулқўрғонининг узунлиги 25–30 мм, у дастлаб сарғиш, кейинчалик пушти рангли, туксиз 5 қисмли. Чангчиси 5 та, тумшуқчаси билан бирга бўртиб чиққан. Тугунчаси силлиқ. Мерикарпийси силлиқ, жигарранг, узунлиги 4–5 мм, эни 1,5 мм. Июлда гуллаб, сентябрда мевалайди.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Келиф-Шеробод тепаликлари (Бойсун атрофида тарқалган).

Ўсиш шароити

Олажинсли қолдиқ тоғлардаги соз тупроқларда ўсади.

Сони

100 туп ўсимлик борлиги аниқланган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Олажинсли майдонларнинг қисқариши ва молларнинг кўплаб боқилиши туфайли қисқариб кетган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.