Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

БОЧАНЦЕВ ПЛОКАМАСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Жанубий Помир-Олойдаги камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Яримбутача, қалин, оқиш, бўғимли, шохлари туксиз. Барглари ясси, наштарсимон, туксиз, юпқа пардасимон ёнбаргчалари нов ҳосил қилади. Гуллари йирик гулёнбаргчали, косачаси бокалсимон, сал ғадир-будир, узунлиги 4 мм, 3–4 та киприксимон тишчали. Гултожи оқишкулранг, узунлиги 7–9 мм, 5 бўлакли, дағал тукли. Меваси цилиндрсимон, узунлиги 5–6 мм, қалин, дағал тукли. Қўшалоқ мевалари бир-бирига маҳкам ўрнашган.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Келиф-Шеробод тепаликлари (Оқтош қишлоғи атрофи)да тарқалган.

Ўсиш шароити

Олажинсли паст тоғлардаги соз тупроқларда ўсади.

Сони

70 тупи борлиги аниқланган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Олажинсли майдонларнинг қисқариши ва молларнинг кўплаб боқилиши туфайли қисқариб кетган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.