Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

СИЛЛИҚ РЎЯН

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Жануби-ғарбий Тянь-Шанга хос жуда камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 1 м га етадиган ярим бута. Пояси силлиқ, юмалоқ, баъзан тўрт қиррали, оч кулранг. Барглари қисқа бандли, туксиз, пояда 6 тадан ҳалқа ҳосил қилиб ўрнашган. Гули яшилсариқ, барг қўлтиғида ярим соябон шаклида ўрнашган. Меваси қора, ялтироқ, узунлиги 0,5 мм. Май–июнь ойида гуллаб, меваси июль–августда етилади.

Тарқалиши

Тошкент вилояти: Чотқол дарёси ҳавзасида тарқалган. Қирғизистонда ҳам учрайди (Бешорол қўриқхонаси).

Ўсиш шароити

Денгиз сатҳидан 1000–1100 м баландликдаги йирик тошли сурилмаларда ўсади.

Сони

Жуда кам сақланиб қолган. Ҳозирча 12 жойда ўсиши аниқланган, умумий сони 800 га яқин тупни ташкил қилади.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган. Эҳтимол, тошларнинг сурилиши ва кўчкилар туфайли камайиб кетган бўлса керак.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида экиб ўстирилганда ижобий натижага эришилмаган.

Муҳофаза чоралари

Угом-Чотқол миллий табиат боғида сақланади. Табиий ҳолда тарқалган тупларини сақлаш ва экиб ўстириш ишларини йўлга қўйиш керак.