Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЎРТА ОСИЁ НОКИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

0. Ғарбий Тянь-Шанга хос йўқолиб кетган тур.

Қисқача тавсифи

Шох-шаббали йирик дарахт. Барглари йирик, кенг тухумсимон ёки деярли юмалоқ, четлари йирик аррасимон, баргининг пастки томони яшил, устки томони эса тўқ яшил, барг банди япроғидан қисқароқ. Гуллари майда. Меваси йирик, юмалоқ, кўкиш ёки сарғиш рангли, кечпишар, серсув, ширин. Май ойида гуллаб, меваси октябрда пишади.

Тарқалиши

Тошкент вилояти: Фақатгина Писком дарёси бўйидаги Испай ва Муллали қишлоқларида ўсганлиги маълум.

Ўсиш шароити

Боғларда ўсган.

Сони

Фақатгина бир марта М. Г. Попов томонидан йиғилган. Кейинги изланишлар натижасиз тугаган.

Кўпайиши

Маълумотлар йўқ.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган. Қариган туплари ўтин сифатида ишлатиб юборилган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Ўсиш жойлари УгомЧотқол миллий табиат боғи ҳудудида жойлашган. Махсус муҳофаза чоралари кўрилмаган.