Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ВИЛЛИС АСТРАГАЛИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Кўҳитангда кам тарқалган, эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи қисқа (4–10 см), пояси йўғон, сершох, кўп йиллик ўт. Поясининг пастки қисмини ўтган йилдан қолган барг бандлари ўраб туради. Барги 18 см узунликда, баргчалари эллипссимон ёки чўзиқ наштарсимон, 8–18 жуфт, 4–10 мм узунликда, ўткир учли, икки томони майин ипаксимон, қалин тукли. Гул поясининг узунлиги баргига тенг. Гуллари бинафша ранг. Дуккаги чўзиқ, узунлиги 8 мм, икки ёнидан сиқилган. Май ойида гуллаб, меваси июнда пишади.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Кўҳитанг тизмасидаги Қизил олма қишлоғининг шимолида ва Каттақурчуқ теваракларида учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғнинг ўрта қисмидаги шағалли-тошли ёнбағирларда ва сийрак арчазорларда ўсади.

Сони

Асосан, якка ҳолда, баъзан арчазорлар орасида кичик-кичик тўплар ҳосил қилиб ўсади.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Ўсимлик ўсиб турган ерларда чорва молларининг ҳаддан ташқари кўп боқилиши туфайли ўсиш майдонлари қисқариб кетган.

Маданийлаштириш

Бу ҳақда маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Сурхон давлат қўриқхонасида муҳофаза этилади.