Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҲИСОР ДИОНИСИЯСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Помир-Олойнинг жануби-ғарбидаги кичик майдонларда сақланиб қолган камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Қояларнинг ёриқларида осилиб ўсадиган ёстиқсимон, намчил ярим бутача. Илдиз бўғизидан ўсиб чиққан бир тутам пояларидаги барглар кетма-кет жойлашган. Эски ёпирма барглари сақланиб қолади. Барглари юмшоқ, юпқа, тишчали, безчали туклар билан қопланган, ўзига хос ҳидга эга. Гуллари сариқ, 2–3 та, гулолди баргчалари билан ўралган, пастга эгилиб турувчи гулпояларда ўрнашган. Июнь–июль ойларида гуллаб, мева беради.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Ҳисор тизмасининг жанубий ёнбағирлари (Сангардак дарёсининг ўрта оқими)да тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғнинг ўрта қисмидаги сернам жойларда, шаршаралар яқинидаги қумтош қояларнинг ёриқларида ўсади.

Сони

2013 йилда 1250 тупи аниқланган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Уруғ маҳсулдорлигининг пастлиги ва табиий ўсиш шароитининг чекланганлиги (стенобионт тур).

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида кўчат қилиб ўтқазиш ва уруғи орқали кўпайтиришга қаратилган уринишлар натижа бермаган.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.