Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ОРАЛИҚ ЛОЛА

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Фарғона водийсининг шимолий адирларида тарқалган камёб ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Пиёзи тухумсимон, диаметри 1,5 – 3,0 см, қобиғи энсиз, чармсимон, тўқ жигарранг тусли, бирмунча узун, баъзан ҳатто тупроқ юзасига чиқиб қолиши мумкин. Ички томонидаги туклари зич жойлашган ва асосан қобиғининг пастки қисми ҳамда юқорисида жамланган. Барги 3 та, улар бир-бирига жуда яқин ўрнашган, 5–7 см узунликда, наштарсимон қиррали, четлари буралган, тўлқинсимон. Яккагулли, гули сариқ, тўқ сариқ ёки қизил (var. korolkowioides), гул туби жигарранг ёки тўқ сариқ ранг. Гул баргчаларининг учи ўткир ёки бироз кемтиклашган. Чангчи иплари 1,0 – 1,3 см, сариқ, баъзан пастки қисми қора, юқориси алвон ранг (var. korolkowioides), четлари бир-бирига параллель, ўрта қисми бироз кенгайган. Чангдонлари сариқ. Тугунчаси бутилкасимон, ранги оч-сариқ. Март ойининг охири – апрель ойининг бошларида гуллаб, уруғи апрель охири – май ойларида етилади.

Тарқалиши

Наманган вилояти (Чуст ва Поп туманлари): Қурама тизмасида тарқалган.

Ўсиш шароити

Адирларнинг қуйи ва ўрта қисмидаги тошли-шағалли ёнбағирликларда ўсади.

Сони

Якка-якка ҳолда тарқалган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг бетартиб боқилиши туфайли камайиб бормоқда.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институтининг Тошкент ботаника боғида экиб ўстирилмоқда.

Муҳофаза чоралари

Чорва молларини тизимли равишда ўтлатиш ҳамда ўсиш майдонларида доимий кузатув тадқиқотларини амалга ошириш лозим.