Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ШАРИПОВ ЛОЛАСИ, ГУЛБАРРА

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Фарғона водийсининг шимолий адирларида тарқалган эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 15–20 см га етадиган, пиёзи кўп йиллик ўт ўсимлик. Пиёзи тухумсимон, қобиғи қаттиқ, жигарранг тусли, ички томонидаги туклари зич жойлашган, қобиқнинг туби ва юқорисида жамланган. Юқоридаги туклари қобиқдан ташқарига чиқиб туради. Барглари 3 та, ланцетсимон, бир-бирига жуда яқин жойлашган, 7–10 см. Гули сариқ, тубида сариқ ранг қуюқлашади. Гул баргчаларининг учи кесилган ёки чуқурчали. Чанг иплари ва чангдонлари сариқ. Март–апрель ойларида гуллаб, меваси майда пишади.

Тарқалиши

Наманган вилояти: Чотқол ва Қурама тизмаларининг тоғ олди текисликлари ва адирларида тарқалган (Тўрақўрғондан Резаксой қишлоғигача).

Ўсиш шароити

Қуйи адирлардаги бироз шўрлашган майин тупроқларда, юқори адирлардаги тошли-шағалли ёнбағирликларда ўсади.

Сони

Якка-якка ва кичик тўплар ҳосил қилган ҳолда учрайди. Популяцияларда 100 × 100 м майдонда 50–80 та тупи учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан ва пиёзидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Гули ва пиёзларининг кўп миқдорда йиғиб олиниши ҳамда чорва молларининг боқилиши.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида 2009 йилдан буён экиб ўстирилади.

Муҳофаза чоралари

Унинг ўсиб турган туплари назорат остига олиниши лозим.