Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҚИЗИЛ ЛОЛА (ГРЕЙГ ЛОЛАСИ)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Ғарбий Тянь-Шандаги камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 10–45 см оралиғидаги кўп йиллик пиёзли ўт. Пиёзи тухумсимон ёки юмалоқ, қобиғи баъзан қалин чармсимон баъзан юпқа қоғозсимон. Барглари 3–4 тагача эгри-бугри, устки қисмида бинафша ранг доғлари бор. Гуллари якка, тўқ сариқ, баъзан тўқ қизил, сариқ, қизғиш доғли. Гулининг туби сариқ тухумсимон қора доғли. Чангчи иплари қора ёки сариқ, чангдонлари сариқ, бинафшаранг, кулранг. Апрель–май ойларида гуллаб, меваси июнь–июлда етилади.

Тарқалиши

Тошкент ва Наманган вилоятлари: Ғарбий Тянь-Шаннинг барча тизмаларида тарқалган. Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғнинг пастки қисмидаги шағалли ва соз тупроқли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Якка-якка ҳолда, баъзан 5–10 тупдан иборат тўплар ҳосил қилиб тарқалган. Тошкент вилояти ҳудудида 100 000 тупга яқин ўсади.

Кўпайиши

Уруғидан ёки қисман вегетатив йўл билан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Гули ва пиёзларининг кўп миқдорда йиғиб олиниши ҳамда чорва моллари боқилиши ўсимликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

Маданийлаштириш

Кўпгина ботаника боғларида муваффақиятли ўстирилади. Шу жумладан, ЎзР ФА Ботаника боғида 1956 йилдан буён экиб келинади.

Муҳофаза чоралари

Чотқол давлат биосфера қўриқхонасида ва Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза қилинади. Унинг ўсиб турган туплари назорат остига олиниши лозим.