Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЧЎЛБАЙИР ЛОЛАСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Помир-Олойнинг жануби-ғарбидаги камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 15–50 см орасидаги кўп йиллик пиёзли ўт. Пиёзи тухумсимон, диаметри 1,5–4 см, қобиғи чармсимон қора қўнғир рангли, ички томони қалин тукли. Барглари 3–4 та. Гули якка, қизил ёки пушти ранг. Гулининг туби сариқ ёки хирароқ сариқ. Чангчи иплари қора, чангдони қора ёки қизғиш, баъзан сариқ. Май–июнда гуллаб, меваси июль–август ойларида етилади.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Кўҳитанг, Бойсун ва Чўлбайир тоғлари, Ҳисор тизмасида (Тўпаланг, Сангардак дарёлари ҳавзаси) тарқалган. Тожикистон ва Туркманистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғнинг ўрта қисмидаги тошли ва майда тупроқли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Якка-якка ҳолда тарқалган.

Кўпайиши

Уруғидан ва пиёзидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Кўплаб гуллари териб олиниши сабабли ареали қисқариб бормоқда.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида 1966 йилдан буён экиб ўстирилади.

Муҳофаза чоралари

Сурхон давлат қўриқхонасида муҳофаза қилинади. Ўсиб турган жойлари назорат остига олиниши лозим.