Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ШУБҲАЛИ ЛОЛА

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Ғарбий Тянь-Шандаги камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 7–25 см оралиғидаги кўп йиллик пиёзли ўт. Пиёзи чўзиқ-тухумсимон, қобиғи тўқ жигарранг, ичи ётиқ тукли. Барглари учта, кўкимтир, четлари эгри-бугри. Гуллари ёпирма барглар орасида жойлашган. Гулбанди сертук, кўкимтир ғуборли. Гуллари якка, сариқ, ташқи томони кўкимтир-пушти йўл-йўл, гул туби тўқ сариқ. Чангчи иплари тўқ сариқ, чангдонлари сариқ. Май– июнь ойида гуллаб, меваси июль–августда етилади.

Тарқалиши

Тошкент ва Наманган вилоятлари: Угом, Писком, Қоржонтов, Чотқол, Қурама тизмаларида тарқалган. Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғнинг ўрта ва юқори қисмидаги майин зарра тупроқли, шағалли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Якка-якка ҳолда тарқалган.

Кўпайиши

Уруғидан ва пиёзидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Гуллари ва пиёзлари йиғиб олиниши сабабли қисқариб бормоқда.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида 1951 йилдан буён экиб ўстирилади.

Муҳофаза чоралари

Чотқол биосфера қўриқхонасида ва Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза қилинади. Биологик хусусиятларини ўрганиш ва маданийлаштирилиши лозим.