Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

УЛУҒВОР ЛОЛА

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Ғарбий Помир-Олойда кам тарқалган эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 12–25 см орасидаги кўп йиллик пиёзли ўт. Пиёзининг диаметри 2,5–4 см, чўзиқ-тухумсимон, устки қисми қора қўнғир ёки қўнғир юпқа чармсимон қобиқ билан ўралган. Барглари 3–4 та, тарвақайлаган, ўткир учли, наштарсимон, четлари эгри-бугри, кўкимтир рангли. Гули қизил, юлдузсимон, туби қора рангли. Чангчиси ва чангчи иплари қора, тим қўнғир ёки тўқ қизил рангли. Апрель–май ойида гуллаб, меваси июнь–июлда етилади.

Тарқалиши

Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари: Зарафшон, Кўҳитанг ва Ҳисор тизмаларида тарқалган. Тожикистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг денгиз сатҳидан 1600–2000 м баландликдаги соз тупроқли ёнбағирларида ўсади.

Сони

Якка-якка ҳолда ва тўплар бўлиб учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан ва пиёзидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг боқилиши, гуллари узилиб, ва пиёзлари қазиб олиниши сабабли сони камайган.

Маданийлаштириш

1951 йилдан бошлаб ЎзР ФА Ботаника боғида ўстирилади.

Муҳофаза чоралари

Ҳисор, Китоб ва Сурхон қўриқхоналарида муҳофаза қилинади. Ўсиб турган тўплари назорат остига олиниши лозим.