Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ТУБЕРГЕН ЛОЛАСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Жануби-ғарбий Помир-Олойдаги камёб, йўқолиш арафасидаги тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 10–30 см га етадиган кўп йиллик пиёзли ўт. Пиёзи тухумсимон, диаметри 3–5 см, қобиғи жигарранг ёки қўнғир, ички томони тўрсимон-чалкаш, момиқ тукли. Барглари 3 та, гулидан узун. Гуллари якка, йирик, диаметри 6–7 см, қизил, туби қора, оч сариқ, гардишсимон доғли. Чангчи иплари қора, чангдонлари бинафша рангли. Апрелда гуллаб, меваси июнь–июль ойларида етилади.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Ҳисор тизмасида (Бойсун тоғларида, Сина қишлоғи атрофи ва Тўпаланг дарёси ҳавзасида), Кўҳитанг ва Боботоғ тизмаларида тарқалган. Тожикистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Адирларда ва тоғларнинг пастки қисмидаги ола жинсли ва соз тупроқли ёнбағирларда, кўпинча, пистазорларда ўсади.

Сони

Табиатда якка-якка ҳолда тарқалган.

Кўпайиши

Уруғидан ва пиёзидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Гуллари кўплаб узиб олиниши ва чорва моллари боқилиши туфайли камайиб бормоқда.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида 1955 йилдан бери экиб ўстирилади.

Муҳофаза чоралари

Айрим популяциялари Сурхон давлат қўриқхонасида муҳофаза қилинади. Табиатдан янги ўсиб турган ерларини қидириб топиш лозим.