Айиқтовондошлар 5
Айиқтовондошлар 5
Анордошлар 1
Бигнониядошлар 1
Бурчоқдошлар 54
Буғдойдошлар 3
Гиацинтдошлар 1
Ғовзабондошлар 7
Гулсафсардошлар 7
Зирадошлар 28
Исириқдошлар 1
Итузумдошлар 1
Карамдошлар 9
Кармакдошлар 6
Келинсупургидошлар 1
Ковулдошлар 2
Лоладошлар 21
Наврўзгулдошлар 1
Пистадошлар 1
Раъногулдошлар 1
Рўяндошлар 3
Савринжондошлар 1
Салибдошлар 1
Саллагулдошлар 1
Санталдошлар 1
Семиздошлар 1
Сигирқуйруқдошлар 2
Сутламадошлар 6
Талоқдоридошлар 1
Торондошлар 6
Тошбақатолдошлар 1
Тошёрардошлар 2
Тутдошлар 1
Туятовондошлар 1
Узумдошлар 1
Хурмодошлар 1
Чилонжийдадошлар 1
Чиннигулдошлар 10
Чинордошлар 1
Чучмўмадошлар 17
Шилвидошлар 1
Ширачдошлар 12
Шотарадошлар 2
Шўрадошлар 12
Ялпиздошлар 30
Қовоқдошлар 1
Қорақатдошлар 1
Қоқиўтдошлар 43
Қўнғироқгулдошлар 1
Қумсўтадошлар 1
2. Жануби-ғарбий Помир-Олойда тарқалган камёб эндемик ўсимлик.
Бўйи 20–25 см, деярли поясиз ёки жуда қисқа пояли (2–3 см), кўп йиллик ўт. Барглари оддий ёки мураккаб, учта баргчадан ташкил топган, барг банди узун, ярим ётиқ туклар билан қопланган. Баргчалари кенг эллипс ёки кенг тухумсимон, баъзан юмалоқ. Гулпояси 15 см узунликда, попуклари момиқ ва ғовак. Гули яшилсарғиш рангли. Дуккаги чўзиқ-юмалоқ шаклда. Апрелда гуллаб, меваси май ойида пишади.
Сурхондарё вилояти: Кўҳитанг ва Ҳисор тизмаларида (Хўжагургур-Ота, Чўлбайир, Ғозимойлик, Оқбоштоғ, Қозиқўрғон), Хондиза дарёси ҳавзасида ҳамда Боботоғнинг Чагам қишлоғи яқинида тарқалган. Тожикистонда ҳам учрайди.
Ола-була, лойқа ва гипсли тупроқларда, қизил қумли жойларда ўсади.
Якка ҳолда, 3–4 тупи биргаликда ёки кичик тўплар ҳосил қилиб ўсади.
Уруғидан кўпаяди.
Аниқ маълумотлар йўқ. Лекин гипсли жинслардан ташкил топган ўзига хос тупроқ шароитида ўсишга мослашганлиги учун ареали кенгаймаслиги мумкин.
ЎзР ФА Ботаника боғида экиб ўстирилмоқда.
Муҳофаза қилинмайди.