Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

КАУФМАН ЛОЛАСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Ғарбий Тянь-Шандаги камайиб бораётган эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 10–50 см орасидаги кўп йиллик пиёзли ўт. Пиёзи тухумсимон, чўзиқ ёки шолғомсимон, диаметри 1,5–6 см оралиғида. Қобиғи тўқ қўнғир ёки тилларанг қўнғир, нафис, қоғозсимон юпқа. Барглари 3–5 та. Гули якка, оқ, сариқ, оч сариқ, оч қизил. Гулининг туби сариқ. Чангчи иплари ва чангдонлари сариқ. Март–апрель ойларида гуллаб, меваси май–июнда етилади.

Тарқалиши

Тошкент ва Наманган вилоятлари: Угом, Писком, Қоржонтов, Чотқол, Қурама тизмаларида тарқалган. Ўзбекистондан ташқарида: Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон.

Ўсиш шароити

Тоғ этакларидан то юқори (яйловнинг пастки) қисмигача бўлган тошли ерларда ўсади.

Сони

Якка-якка ёки кичик туплар ҳосил қилиб ўсади.

Кўпайиши

Уруғидан ва вегетатив йўл билан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Гулларининг кўп миқдорда териб олиниши ҳамда ўсиб турган ерларининг ўзлаштирилиши туфайли камайиб бормоқда.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида 1951 йилдан буён экиб ўстирилади.

Муҳофаза чоралари

Чотқол биосфера қўриқхонасида ва Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза қилинади. Табиатдаги тупларининг ҳолатини назорат қилиш, гулларини теришни тақиқлаш, улар орасидан манзарали шаклларини ажратиб олиш ва экиб ўстириш зарур.