Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ТУКЛИ ЛОЛА

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Помир-Олойдаги камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 15–40 см га етадиган кўп йиллик пиёзли ўт. Пиёзи тухумсимон, диаметри 4 см гача, қобиғи юпқа-чармсимон, қўнғир рангли, ички томони қалин, узун туклар билан қопланган. Барглари 4 тагача, четлари эгри-бугри. Гули якка, диаметри 5–6 см, гулқўрғони қизил, асоси қўнғир ёки қора, оқ-сариқ ҳошияли. Чангчи иплари қисқа, туби қора, учбурчак шаклда, чангдонлари қизғиш-қора, туб қисми оқ. Апрель–май ойларида гуллаб, меваси июнда етилади.

Тарқалиши

Ҳисор тизмаси, Кўҳитанг, Бойсунтоғ ва Боботоғда тарқалган (Сурхондарё вилояти). Тожикистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғнинг пастки қисмидаги соз тупроқли ва тошли ёнбағирлар ҳамда очиқ ола жинсли тупроқларда тарқалган.

Сони

Якка-якка ва кичик гуруҳлар ҳолида ўсади.

Кўпайиши

Уруғидан ва пиёзидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Гул ва пиёзларининг кўп миқдорда йиғиб олиниши ҳамда чорва молларининг боқилиши туфайли қисқариб бормоқда.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида 1954 йилдан буён экиб ўстирилади.

Муҳофаза чоралари

Сурхон давлат қўриқхонасида муҳофаза қилинади. Ўсимликнинг сони ва популяцияси ҳолатини назорат остига олиш ҳамда чорва моллари боқилишини тартибга солиш лозим.