Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

САРҒИШ ЛОЛА

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Ғарбий Тянь-Шань ва Помир-Олойдаги ареали ажралган камёб тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 10–20 см га етадиган кўп йиллик пиёзли ўт. Пиёзи тухумсимон, диаметри 1,5 см гача. Қобиғи қоғозсимон, қора-қўнғир тусли ёки қўнғир, ички томонининг юқори қисми ётиқ тукли. Барги 2–3 та. Гули якка, оч сариқ, баъзан оқ, туби сариқ. Чангчи ипи ва чангдони сариқ. Май–июнь ойларида гуллаб, меваси июль–августда етилади.

Тарқалиши

Писком, Угом, Чимён, Чотқол, Қурама, Олой, Туркистон, Молгузар, Ҳисор тизмаларида тарқалган (Тошкент, Фарғона, Жиззах, Сурхондарё вилоятлари). Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Денгиз сатҳидан 2500–3000 м баландликдаги тошли ва шағалли тоғ ёнбағирларда ўсади.

Сони

Кичик тўплар ҳосил қилиб ёки якка-якка ҳолда тарқалган.

Кўпайиши

Уруғидан ва пиёзидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Уруғининг ёмон униши ва чорва молларининг боқилиши ареалининг қисқариб кетишига сабаб бўлган.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида 1959 йилдан буён экиб ўстирилади.

Муҳофаза чоралари

Чотқол ва Зомин қўриқхоналарида, Угом-Чотқол ва Зомин миллий табиат боғларида муҳофаза қилинади. Бу ўсимлик ўсадиган жойда мол боқилишини режалаштириш ва уни назорат остига олиш керак.