Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ОҚ ЛОЛА

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Ғарбий Помир-Олойдаги йўқолиш арафасида турган камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 7–12 см га етадиган кўп йиллик, пиёзли ўсимлик. Пиёзи тухумсимон, диаметри 1,5 см, қобиғи қоғозсимон, қўнғир кулранг, ички томони тўрсимон момиқ тукли. Барглари 2 та, яқин жойлашган, эгри-бугри. Гуллари якка, оқ, туби сариқ. Чангчи иплари сариқ, остки қисми узун киприксимон тукли. Чангдони хира бинафша рангли. Май–июнь ойларида гуллаб, меваси июль–августда етилади.

Тарқалиши

Ҳисор тизмаси (Чўлбайир тоғи, Тўпаланг ва Оби-Заранг дарёлари ҳавзаси) да тарқалган (Сурхондарё вилояти).

Ўсиш шароити

Денгиз сатҳидан 2500–3000 м баландликда тош-шағалли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Табиатда якка-якка ҳолда тарқалган.

Кўпайиши

Уруғидан ва пиёзидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Гуллари узиб олиниши ҳамда чорва моллари боқилиши оқибатида камайиб бормоқда. 1980 йили қидириб топиш учун уюштирилган тадқиқот ишлари ижобий натижа бермаган.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида 1975 йилдан буён экиб ўстирилмоқда.

Муҳофаза чоралари

Табиатда сақланиб қолган тупларини назорат остига олиш лозим.