Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ФОСТЕР ЛОЛАСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Помир-Олойдаги жуда камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 10–50 см га етадиган кўп йиллик, пиёзли ўт. Пиёзи тухумсимон, диаметри 2–6 см, қобиғи қорамтир-қўнғир, чармсимон, ички томони қалин, тўғри, қаттиқ, тилларанг туклар билан қопланган. Барглари 3–5 та, бироз эгри-бугри, кўкимтир ёки яшил рангли. Гуллари ялтироқ, қизил, якка, йирик, диаметри 10–12 см, туби қора, сариқ ҳошияли ёки сариқ. Чангчи иплари тўқ қизил ёки сариқ. Чангдони қорамтир-бинафша рангли. Апрель–май ойларида гуллаб, меваси июнь–июлда етилади.

Тарқалиши

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари: Зарафшон тизмасидаги Омонқўтон ўрмон хўжалигида, Тахтақорача довонида, Ургут, Оталиқ қишлоқлари атрофларида тарқалган. Тожикистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта қисмидаги майин тупроқли ёнбағирларда ва қояларнинг ёриқларида ўсади.

Сони

Табиатда якка-якка ҳолда тарқалган.

Кўпайиши

Уруғидан ва вегетатив йўл билан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Гуллари ва пиёзларининг кўп миқдорда йиғиб олиниши ҳамда чорва молларининг боқилиши оқибатида камайиб бормоқда.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида 1957 йилдан буён ўстирилади.

Муҳофаза чоралари

Китоб давлат қўриқхонасида муҳофаза қилинади. Табиатда ўсиб турган тупларини назорат остига олиш лозим.