Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҚАРДОШ ЛОЛА

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Ғарбий Помир-Олойдаги камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 15–25 см оралиғидаги кўп йиллик пиёзли ўт. Пиёзи чўзиқ-тухумсимон, диаметри 2–4 см. Қобиғи қоғозсимон, узун, тўқ қўнғир рангли. Барглари 3 тагача, кўкимтир, сал эгри-бугри. Гули якка, қизил, туби қора, оч сариқ ҳошияли. Чангчиларининг ипи қора, чангдонлар билан бириккан жойи оқ. Чангдонлари қора бинафша ранг. Апрель–май ойларида гуллаб, меваси июнь–июлда етилади.

Тарқалиши

Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилоятлари: Туркистон ва Молгузар тизмалари, Нурота тоғларида тарқалган. Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Майда зарра тупроқли, шағалли ва тошли ёнбағирларда, дараларда ва қояларнинг ёриқларида, бутазор ва арчазорлар орасида, тоғларнинг пастки ва ўрта қисмида ўсади.

Сони

Якка-якка ҳолда ва тўп-тўп бўлиб тарқалган. Баъзан бир неча юзлаб ўсимликдан иборат популяциялар ҳосил қилади.

Кўпайиши

Уруғидан ва пиёзидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Гуллари кўплаб терилиши ва чорва моллари боқилиши ареалининг қисқариб кетишига олиб келган.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида 1957 йилдан буён экиб ўстирилади.

Муҳофаза чоралари

Зомин ва Нурота қўриқхоналарида ҳамда Зомин миллий табиат боғида муҳофаза қилинади.