Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

КОРОЛЬКОВ ЛОЛАСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Жануби-ғарбий Тянь-Шань ва ПомирОлойдаги ареали ажралган камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 10–20 см га етадиган кўп йиллик пиёзли ўт. Пиёзи тухумсимон, диаметри 2,5 см, қобиғи ички томонининг юқори қисми сертук. Барглари 3 та, эгри-бугри. Гули якка, қизил, туби қора. Чангчи ипларининг пастки қисми қора, юқори қисми эса қизил. Баъзан чангчи иплари қора ёки қизил. Чангдони сариқ. Март–апрель ойларида гуллаб, меваси июнь–июлда етилади.

Тарқалиши

Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари: Қурама тизмасида (Абжассой, Кендирдовон), Нурота тоғлари, Писталитоғ, Кўҳитанг, Бойсун, Боботоғда, Туркистон, Молгузар, Зарафшон, Ҳисор тизмаларида тарқалган. Қозоғистон ва Тожикистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Қум-шағалли ҳамда тошли ёнбағирларда ва ола жинсли ерларда ўсади.

Сони

Табиатда тўп-тўп бўлиб ва якка-якка ҳолда тарқалган.

Кўпайиши

Уруғидан ва пиёзидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Гуллари узиб ва пиёзлари қазиб олиниши ҳамда чорва молларининг боқилиши сабабли камайиб бормоқда.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида 1956 йилдан буён экиб ўстирилмоқда.

Муҳофаза чоралари

Нурота, Зомин, Китоб, Ҳисор, Сурхон давлат қўриқхоналарида ва Зомин миллий табиат боғида муҳофаза қилинади.