Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЛЕМАН ЛОЛАСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Ўзбекистондаги камёб тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 15–25 см орасидаги кўп йиллик пиёзли ўт. Пиёзи тухумсимон, диаметри 1,5–4 см. Қобиғи чармсимон, қорақўнғир, ер юзасигача давом этади. Барглари 3–4 та, эгри-бугри. Гули якка, сариқ, тўқ сариқ ёки қизил, туби қора, жигарранг доғли. Чангчи иплари, чангдонлари сариқ. Март–апрель ойларида гуллаб, меваси май–июнда етилади.

Тарқалиши

Жиззах, Бухоро, Навоий вилоятлари: Нурота тоғларининг тоғолди текисликлари; Қизилқумда: Конимех чўлида, Қулжуқтоғ, Букантоғ, Оқтоғ, Томди ва Дарвоза қолдиқ тоғларида, Жануби-шарқий Қизилқумда тарқалган. Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Афғонистон, Покистон ҳамда Эронда учрайди.

Ўсиш шароити

Қумли чўлларда, қолдиқ тоғларда, қумли, тош-шағалли ёнбағирларда, ола жинслари ер юзасига чиқиб қолган жойларда ўсади.

Сони

2014 йилда Қизилқум ҳудудида қайд этилган 8 та ценотик популяциясида 4000 туп атрофида борлиги аниқланган.

Кўпайиши

Уруғидан ва пиёзидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Гуллари териб олиниши ва чорва молларининг боқилиши сабабли қисқариб бормоқда.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида 1956 йилдан буён экиб ўстирилади.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди. Ўсиб турган жойлари назорат қилинмоғи лозим.