Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ФАРҒОНА ЛОЛАСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Фарғона водийсининг камёб эндемик ўсимлиги.

Қисқача тавсифи

Бўйи 15–40 см га етадиган кўп йиллик пиёзли ўт. Пиёзи тухумсимон, қобиғи қорамтир-қўнғир, қаттиқ-чармсимон, ички томонининг юқори қисми ва асоси ётиқ тукли. Барглари тукли, юқори қисмидагилари эгри-бугри. Гули якка, сариқ, ташқи томони кўкимтир-пушти рангли, гул туби сап-сариқ. Чангчи иплари қизғишсариқ, чангдони қизғиш рангли. Апрель–май ойларида гуллаб, меваси июнь–июлда етилади.

Тарқалиши

Чотқол, Фарғона, Олой тизмаларининг пастки қисмида тарқалган (Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари). Қирғизистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Адир ва тоғлардаги тошли ва майда зарра тупроқли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Табиатда якка ҳолда тарқалган.

Кўпайиши

Уруғидан ва вегетатив йўл билан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Гул ва пиёзлари йиғиб олиниши ва чорва молларининг боқилиши туфайли камайиб бормокда. Илгари Фарғона шаҳри атрофларида ўсганлиги маълум.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида 1957 йилдан буён экиб ўстирилади.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди. Табиатда ўсиб турган тупларини қатъий назорат остига олиш лозим.