Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

МИХЕЛ ЛОЛАСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Ғарбий Помир-Олойга хос камёб тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 20–30 см оралиғидаги кўп йиллик пиёзли ўт. Пиёзи тухумсимон, қорақўнғир чармсимон қобиғининг ички томони ётиқ туклар билан қопланган. Барглари 3–4 та, йўл-йўл бинафша доғли. Гули якка, йирик, диаметри 10 см гача бўлиб, қизил рангдан тўқ пушти ранггача. Ўзига хос қадаҳсимон шаклда. Гулининг туби қора, сариқ гардишли, баъзан гардишсиз. Чангчи иплари қора, чангдонлари бинафша рангли, баъзан сариқ. Март–апрель ойларида гуллаб, меваси май–июнда етилади.

Тарқалиши

Нурота тоғлари, Писталитоғ, Молгузар, Зарафшон, Кўҳитанг, Ҳисор тизмаларида тарқалган (Жиззах, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари). Тожикистон ва Туркманистонда ҳам тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғолди текисликлари ва адирлардаги тошли ва соз тупроқли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Кам, якка ҳолда ва кичик туплар ҳолида учрайди. Нурота тизмасининг тоғолди текисликларида бир гектар майдонда туплар сони бир нечадан 100– 200 донагача етади. Шунингдек, Нурота тизмасидаги Устуксойнинг юқори қисмида (1600 м) ҳам ўсиш жойи маълум.

Кўпайиши

Уруғидан ва пиёзидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва моллари боқилиши ва ўсимлик гулининг териб олиниши сабабли камаймоқда.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида 1956 йилдан буён ўстирилади.

Муҳофаза чоралари

Нурота ва Сурхон давлат қўриқхоналарида муҳофаза қилинади. Табиатда ўсиб турган жойлари қатъий назорат остига олиниши лозим.