Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

БУТКОВ АСТРАГАЛИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Ҳисор тизмасидаги камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 4–6 см келадиган кўп йиллик ўт. Поялари оқ, қиррали жўякларга эга бўлиб, ётиқ, ғадир-будур, момиқ оқ туклар билан қопланган. Баргининг узунлиги 7–8 см, баргчалари 3 жуфт, тескари чўзиқ-тухумсимон ёки эллипс шаклида, узунлиги 7–15 мм, эни 4–7 мм, ҳар икки томони момиқ туклар билан қопланган. Гулпопуги ғоваксимон, 5–8 гулли, узунлиги 4–5 см. Тожбарги сарғиш. Дуккаги қисқа бандли (0,75 мм), чўзиқ наштарсимон, узунлиги 9–19 мм, эни 2,5–3 мм. Май–июнда гуллаб, мева беради.

Тарқалиши

Қашқадарё вилояти: Ҳисор тизмаси Қашқадарё ҳавзасида – Тошқўрғон қишлоғи атрофида учрайди .

Ўсиш шароити

Арчазорлардаги қумтошларда ўсади.

Сони

Табиатда ниҳоятда кам тарқалган. Онда-сонда якка тупларини учратиш мумкин.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Ҳисор давлат қўриқхонасида муҳофаза этилади.