Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ВВЕДЕНСКИЙ ЛОЛАСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Жануби-ғарбий Тянь-Шанда ўсувчи камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 20–35 см га етадиган кўп йиллик, пиёзли ўт. Пиёзи тухумсимон, диаметри 2–3 см, тўқ-қўнғир рангли, қобиғи қоғозсимон. Барглари 3–4 та, эгри-бугри. Гуллари биттадан, қизил рангли. Гулининг туби сариқ, чангчи иплари сариқ ёки қўнғир, чангдонлари сариқ ёки қорамтирбинафша рангли. Апрель–май ойларида гуллаб, июнь–июлда меваси етилади.

Тарқалиши

Қурама ва Чотқол тизмаларида, асосан, Оҳангарон дарё водийсида ўсади (Тошкент, Наманган вилоятлари).

Ўсиш шароити

Денгиз сатҳидан 1600–2000 м баландликда туб жинсларда, шағалли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Табиатда кичик гуруҳлар ҳосил қилган ҳолда тарқалган.

Кўпайиши

Уруғидан ва пиёзи орқали кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Гул ва пиёзлари кўплаб йиғиб олиниши ҳамда чорва молларининг боқилиши туфайли камайиб бормоқда.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида 1956 йилдан буён экиб келинади.

Муҳофаза чоралари

Айрим популяциялари Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси ва УгомЧотқол миллий табиат боғида муҳофаза қилинади. Табиатда ўсиб турган тупларини назорат остига олиш лозим.