Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ХОЛМОН ИСИРҒАГУЛИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Ўзбекистонда камайиб бораётган ва ареали ажралган эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Пояси баргли, 40–80, баъзан 150 см га етадиган пиёзли, кўп йиллик ўт. Барглари ялтироқ, яшил, пастки барглари кенг чўзиқ, баъзан пояда ҳалқа ҳосил қилиб жойлашади. Поянинг энг юқори қисмидагилари наштарсимон, ҳалқа шаклида ўрнашган. Гуллари қўнғироқсимон, пастга қараб осилиб туради, қизғиш, қирмизи-қўнғир рангли, 2–8 тадан бўлиб, соябонсимон тўпгул ҳосил қилади. Меваси юқорига қараб тик турувчи, қисқа бандли, эни 4–5 см, энсиз қанотчали қутичага ўхшайди. Апрелда гуллаб, меваси май ойида етилади. Ажойиб, хушманзара ўсимлик.

Тарқалиши

Сурхондарё, Фарғона вилоятлари: Боботоғ, Ҳисор, Олой (Сўх дарёсининг ҳавзаси) тизмаларида тарқалган. Тожикистонда, Афғонистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Денгиз сатҳидан 2100 м баландликда дарахт ва буталар орасида, баъзан сернам тошли ҳамда оҳактошли сурилмаларда ўсади.

Сони

Ўзбекистонда жуда кам учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан ва вегетатив йўл билан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Гуллари ғоят чиройли, гуллаган пайтида маҳаллий халқ томонидан териб олинади, пиёзлари эса қазиб олиниб, истеъмол қилинади. Шу сабабли, кескин камайиб кетган.

Маданийлаштириш

Маданийлаштирилган. Кўплаб ботаника боғларида, жумладан, ЎзР ФА Ботаника боғида 1955 йилдан буён экиб ўстирилади.

Муҳофаза чоралари

У кенг тарқалган жойларда буюртмахоналар ташкил этиш зарур. Манзарали боғдорчилик хўжаликларида кўплаб экиб ўстирилиши лозим.