Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЛЮДМИЛА БОЙЧЕЧАГИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Чотқол тизмасидаги кичик майдонларда тарқалган эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Кўп йиллик пиёзли ўсимлик. Пиёзининг диаметри 6–8 мм, ёш пиёзчаларидан 4–6 та, узунлиги 1–5 см келадиган, учида биттадан пиёзчалар ўрнашган поячалар ўсиб чиқади. Илдизолди барги новсимон, учи ўткирлашган. Поядаги барглари тўпгулининг пастки қисмида ҳалқа ҳосил қилиб жойлашган. Гулқўрғонининг узунлиги 10–15 мм. Уруғи ясси. Апрелда гуллаб, меваси май ойида етилади.

Тарқалиши

Тошкент вилояти: фақат бир жой (Паркент шаҳрининг жануби-шарқий қисми)да ўсиши маълум.

Ўсиш шароити

Соз тупроқли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Кичик майдонда тарқалган, ёш ниҳоллар ҳисобига кўпдек туюлади. Гуллаб турган туплари ниҳоятда сийрак.

Кўпайиши

Асосан, вегетатив равишда кўпаяди, уруғидан кўпайиши кам кузатилади.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Бу тур ўсиб турган ерлар (адир)да узлуксиз равишда деҳқончилик қилиниши ва чорва молларининг боқилиши оқибатида камайиб бормоқда. У, асосан, вегетатив усул билан кўпайиши ҳисобига сақланиб қолмоқда.

Маданийлаштириш

Маълумот йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган. Унинг тарқалишини ва экма шароитда биологик хусусиятларини ўрганиш зарур.