Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ГОРДЯГИН КЛЕОМАСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Жанубий Помир-Олойнинг ўта камёб, реликт ўсимлиги5.

Қисқача тавсифи

Поялари 50–120 см баландликдаги, сарғиш момиқ тукли бир йиллик ўт ўсимлик. Барглари тухумсимон, момиқ тукли, узунлиги 4–5 мм, эни 3–3,5 мм. Косачабарглари ланцетсимон, 3 таси бир хил, 4-си йирикроқ, 7 мм гача. Чангчилари 6 та. Кўсаги 25–50 мм узунликда, эни 1,5–2 мм, ўткир бурунчали, безли туклари бор. Августда гуллаб, сентябрда мевалайди.

Тарқалиши

Сурхондарё: Келиф-Шеробод тепаликлари. Ўзбекистондан ташқарида: Туркманистон (Копетдоғ).

Ўсиш шароити

Гипсли ёнбағирликлар.

Сони

2009 йилда 20 тупи топилган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг кўп боқилиши, турнинг реликтлиги ва ола жинсли майдонларнинг қисқариб бориши.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.