Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

РОЗАНОВ КОВУЛИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Жанубий Помир-Олойдаги камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 1 м га етадиган серпоя ва сертикан кўп йиллик ўт. Пояси ер бағирлаб ўсади. Барглари чўзиқ, наштарсимон. Гуллари барг қўлтиғида биттадан ўрнашган, тўғри, сариқ рангли, кўп чангчили. Меваси кўсакдай, наштарсимон, узунлиги 30 см га етади, қўнғир рангли, кўндаланг томирли. Май-июнь ойларида гуллаб, меваси июль-августда етилади.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: фақат Боботоғда ўсади. Асосан, Жанубий Тожикистонда тарқалган. Мавжуд гербарийларга қараганда, бу тур илгари Оқтоғ ва Хўжақозиёнда ҳам ўсган.

Ўсиш шароити

Очилиб қолган ола жинсларда, баъзан оҳактошларда ва нураган қум тошларда ўсади.

Сони

Табиатда онда-сонда якка-якка ҳолда учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Бу турнинг камайишига у ўсадиган ерларнинг ҳар хил мақсадлар учун ўзлаштирилиши сабаб бўлмоқда.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида экиб ўстириш учун қилинган ҳаракат натижа бермаган.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.