Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

АЛЬБЕРТ ҚИСРОНИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Помир-Олой ва Ғарбий Тянь-Шань тоғларида учрайдиган камёб тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 1,5 м га етадиган бута. Эскирган шохлари қўнғир, кулранг, ёш новдалари ётиқ тукли. Барглари наштарсимон, 1,5–3 см узунликда, эни эса 0,5–1,5 см, асоси понасимон, учи тўмтоқ, ҳар икки томони тукли, пастдагилари бандсиз. Гуллари 5–13 тадан соябонсимон бошча тўпгул ҳосил қилади. Гулбанди 1,5 см яшил, ётиқ тукли. Тожбарглари сариқ. Ёнғоқ мевали, қуриган гулқўрғон бўлаклари билан ўралган. Июнь–июль ойида гуллаб, меваси июль–августда етилади.

Тарқалиши

Тошкент, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари: Ғарбий Тянь-Шань (Чотқол, Писком, Қурама тизмалари) ва Помир-Олойда (Ҳисор тизмасининг жанубий ёнбағри, Бойсун тоғлари)да тарқалган. Тожикистон ва Қирғизистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Арчазорлар орасида, сернам ва юмшоқ тупроқларда ўсади.

Сони

Кам учрайди, кичик тўплар ҳосил қилади.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Маълумотлар йўқ.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси ва Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза қилинади.