Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

Тухумоёқ илдизбош, цефалоризум

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Жанубий Помир-Олойдаги жуда камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Кўп йиллик, 40–60 см баландликдаги йўғон илдизли, тухумсимон каудексга ўтувчи ўсимлик. Барча барглари илдиз бўғзида жойлашган, бандли, серэт, ромбсимон, узунлиги 5–15 см, эни 1,5–2,5 см. Гулбанди 2–4 та, тўғри, шохланган, тўпгули бир томонлама жойлашган 5–15 гулли. Косачаси қалин тукли, узунлиги 7–8,5 мм, найчаси ўтсимон, қобирғали, юпқа, кўкимтир, кейинроқ оқарувчи қайтариқли. Гултожи қизил-бинафша рангли.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Келиф-Шеробод тепаликларида тарқалган. Туркманистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Ола жинсли паст тоғлардаги бўз тупроқларда ўсади.

Сони

2009 йили 13 туп ўсимлик борлиги аниқланган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Ола жинсли ерларнинг қисқариши ва молларнинг боқилиши туфайли қисқариб кетган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.