Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

Деярли сулисимон кирпиўти

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Нурота тизмасидаги камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Диаметри 30–40 см гача етадиган, яримшар шаклидаги тиканли ёстиқсимон ярим бута. Барглари яшил, ясси уч қиррали, энсиз қалами – бигизсимон, узунлиги 1,5–2,5 см, эни эса 1 мм га яқин, жуда қисқа тукли. Гулпояси баргидан узун, бўйи 10–15 см, туксиз, оддий ёки камшох. Гуллари сийрак бошоқсимон тўпгул ҳосил қилади. Бошоқчалар 1 гулли. Гулёнбаргчали туксиз. Косачаси сийрак тукли, пушти рангли, қирмизи томирли, гултожи ҳам пушти рангли. Июлда гуллаб, меваси август–сентябрь ойларида етилади.

Тарқалиши

Самарқанд ва Навоий вилоятлари: Нурота тизмасининг марказий қисмида тарқалган (Сентобсой, Устуксой).

Ўсиш шароити

Тоғнинг ўрта қисмидаги тошли, қуруқ ёнбағирларда ўсади.

Сони

Табиатда кичик майдонда (тахминан 20–25 км2) тарқалган. Якка ҳолда, баъзан кичик тўп бўлиб учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Ўсимликнинг умумий сони ва тўпларининг ҳолати махсус ўрганилмаган.

Маданийлаштириш

Маълумот йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган. Нурота қўриқхонасидаги ҳимоя майдонида ўсади.