Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

НУРОТА КИРПИЎТИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Нурота тизмасидаги камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Диаметри 20 см келадиган, яримшар шаклидаги поялари жуда тиғиз ёстиқча ҳосил қилувчи ярим бута. Барглари кўкимтиряшил, уч қиррали, чўзиқ наштарсимон ёки деярли бигизсимон, узунлиги 0,5–1 см, эни эса 0,5–1 мм, қисқа ва қалин туклар билан қопланган. Гулпояси баргидан узунроқ, баландлиги 10–15 см. Гуллари бошоқсимон тўпгул ҳосил қилади. Косачабарги қалин тукли, пушти рангли, тожбарги ҳам пушти рангли. Июль–августда гуллаб, меваси август–сентябрь ойларида етилади.

Тарқалиши

Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилоятлари: Нурота тизмасида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғнинг ўрта қисмидаги тошли ва шағалли қуруқ ёнбағирларда ўсади.

Сони

Кам учрайди. Кичик популяциялар (20– 30 тадан 100–200 тупгача) ҳосил қилади.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Табиатан камёб эндемик тур. Чорва боқиладиган ерларда ўсганлиги туфайли оёқости бўлиб, камайиб кетган.

Маданийлаштириш

Маълумот йўқ.

Муҳофаза чоралари

Нурота давлат қўриқхонасида муҳофаза қилинади.