Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

МАРГАРИТА КИРПИЎТИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Қурама тизмасига мансуб камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Диаметри 25–50 см орасидаги бута. Ер усти қисми ярим шарсимон ғовак ёстиқча ҳосил қилади. Барглари яшил, деярли текис, узун бигизсимон, узунлиги 2–4 см, эни 1–2 мм. Гулпоясининг узунлиги 10–15 см. Бошоқчаси якка-якка жойлашган гуллардан ташкил топган. Косачаси қирмизи, тожбарги пуштиранг. Июль–август ойларида гуллаб, меваси сентябрь–октябрда етилади.

Тарқалиши

Тошкент вилояти: Қурама тизмасида Оҳангарон дарёсининг чап томонида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғнинг ўрта қисмидаги арчазорларда, қояларда, тошли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Бутун ареали бўйлаб саноқли даражада ўсади ва жуда кам учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Табиатда жуда кам тарқалган. Тупларининг ҳолати ва сони махсус ўрганилмаган.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида 1963 йилдан бошлаб ўстириб келинмоқда. Экилгандан сўнг иккинчи йили гуллаб, уруғ берган, боғ шароитида уруғидан кўпайиши кузатилмаган. Саккиз-тўққиз йилдан сўнг табиий қурий бошлаган ва 15-йилга келиб барчаси қуриб кетган.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.