Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

БОРИС АСТРАГАЛИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Олой тизмасидаги камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 30 см, деярли поясиз ёки жуда қисқа пояли, барг қолдиқлари билан ўралган кўп йиллик ўсимлик. Барги 10–23 см узунликда, баргчалари 10–13 жуфт, чўзиқ, эллипс шаклида ёки ўткир наштарсимон, узунлиги 7–15 мм, қаттиқ, япроқчаларининг ҳар икки томони ётиқ оқ тукли. Гулпопуклари қисилган, қисқа, 6–8 гулли. Дуккаги бандсиз, чўзиқтухумсимон, 14–15 мм узунликда, қаттиқ, ҳурпайган оқ туклар билан қопланган, икки уяли. Июнда гуллаб, меваси августда етилади.

Тарқалиши

Фарғона вилояти: Олой тизмасининг Шоҳимардон дарёси ҳавзасида тарқалган.

Ўсиш шароити

рчазорларда ва тошли тоғ ёнбағирларида ўсади.

Сони

Якка-якка ҳолда учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Бу ҳақда маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус чора-тадбирлар ишлаб чиқилмаган.