Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЕКАТЕРИНА КИРПИЎТИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Чотқол тизмасига хос камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Ерга ёпишиб ўсадиган, диаметри 15–40 см орасидаги ёстиқсимон, шохчалари бироз кўтарилиб ўсувчи ярим бута. Барги ясси, наштарсимон ёки учли наштарсимон, узунлиги 2 см, эни 4 мм. Гулпояси 5–20 см, баргидан узун. Гуллари, 3–8 тадан сийрак жойлашиб, бошоқча ҳосил қилади. Косачаси пушти ёки қирмизи. Тожбарглари пушти рангли. Июль–сентябрь ойларида гуллаб, меваси сентябрь–октябрда етилади.

Тарқалиши

Тошкент вилояти: Чотқол тизмасининг Чимён тоғида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғнинг юқори қисмидаги ёнбағирларда ўсади.

Сони

Аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Инсон омили таъсирида ҳамда чорва молларининг кўплаб боқилиши туфайли пайҳон бўлмоқда.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида 1962 йилдан бери муваффақиятли ўстирилмоқда. Экилганидан уч йил ўтиб, гуллайди, уруғ беради. Уруғидан униб чиқиши кузатилмаган. Нам шароитда яхши ўсади.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган. Ўсиш жойлари УгомЧотқол миллий табиат боғининг ҳудудида жойлашган.