Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

АННА КИРПИЎТИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ҳисор тоғидаги камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Яримшар шаклидаги тиғиз, ёстиқсимон, диаметри 10–12 см га етадиган ярим бута. Барги яшил, деярли ясси-наштарсимон, узунлиги 2–5 мм, эни 0,5–1,5 мм. Гулпояси оддий, узунлиги 4–5 см, баргидан узунроқ, туксиз. Бошоғи бир гулли. Косачаси қирмизи, тожбарги пушти рангли. Июль–август ойларида гуллаб, сентябрь– октябрда меваси етилади.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Ҳисор тизмаси, Тўпаланг дарёси ҳавзасида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғнинг ўрта қисмидаги тошли, қоя тошли, тик ёнбағирларда ўсади.

Сони

Кам сонли популяцияси табиатда жуда оз учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Табиатда ўсимликнинг ҳолати ва сони махсус ўрганилмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.